Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтаётган Кўрфаз кубогида В гуруҳининг 2-тур беллашувлари давом этмоқда.
А гуруҳида Саудия Арабистони (6, 1-ўрин) Ўмонни (1, 3-ўрин) йирик ҳисобда мағлуб этди.
Ироқ (4, 2-ўрин) миллий жамоаси Кувайтга (0, 4-ўрин) қарши ўйнаб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 90+9-дақиқада Набил ғалаба голига муаллифлик қилди.
Ироқликлар сафида «Пахтакор» футболчилари Таҳсин тўлиқ, Ҳусайн эса захирадан майдонга тушди.
Кўрфаз кубоги. 2-тур
Кувайт – Ироқ 2:3
Голлар: Носир 75 пеналти, 90 – Иқбол 52, Рашид 83, Набил 90+9
Ироқ – Басил, Байеш, Таҳсин, Ал Имам, Доски, Иқбол (Яҳё, 75), Ал Аммари, Қосим (Набил, 75), Жасим (Ҳусайн, 80), Рашид.
Ўмон – Саудия Арабистони 0:3
Голлар: Ал Бурайкан 11, 34, Кадеш 18.
Саудия Арабистони – Ал Оваис, Ал Шамат, Тамбакти, Кадеш, Ал Ҳарби, Мандаш, Ҳажжи (Ал Жоҳани, 46), Канно (Ал Ҳамдан, 71), Ал Ҳаммами (Ал Довсари, 63), Ал Бурайкан, Ал Шамат (Маҳзари, 79).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади