«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Миллатлар лигаси 1-турида Туркияга қарши баҳсда жароҳат олганди.
26 сентябр, шанба куни Мадрид клуби Мбаппенинг ташхисини маълум қилди. Аммо ҳужумчининг қачон сафга қайтиши ҳақида очиқламади.
Журналист Аранча Родригес маълумотига кўра, Килиан тахминан икки ҳафтадан сўнг сафга қайтиши кутилмоқда.
Франциялик форварднинг «Эл-Классико»да иштирок этиши борасида ҳеч қандай хавф йўқ. У Франциянинг кейинги баҳсларида қатнаша олмайди. Лекин клуб сафида майдонга қайтиш эҳтимоли бор.
Мбаппе Туркияга қарши баҳснинг 54-дақиқасида беллашувдаги ягона голга муаллифлик қилди. Бироқ 59-дақиқада захирага олинганди.
Маълумот учун, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳс 25 октябр кунига белгиланган. Ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида каталонияликлар якка пешқадам ҳисобланади. Мадрид клуби эса 2-ўринда бормоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади