Италия миллий жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Туркияни мағлуб этган учрашув (4:1)да Себастиано ва Франческо Эспозито бошланғич таркибда биргаликда майдонга тушди.
Италия миллий жамоаси тарихида ака-укаларнинг бир вақтнинг ўзида майдонда ҳаракат қилиши камдан-кам кузатилган. Бунга қадар атиги уч ака-ука «мовий гвардия» сафида биргаликда ўйнаган. Улар орасида Филиппо ва Симоне Инзаги ҳам бор.
Бироқ икки ака-уканинг бир учрашувни бошланғич таркибда биргаликда бошлаши сўнгги бор 1915 йилда қайд этилган. Ўшанда Алдо ва Луижи Чевенини Швейцарияга қарши баҳсда илк дақиқалардан майдонга тушган ва ҳар иккиси ҳам биттадан гол урганди.
Орадан 111 йил ўтиб ака-ука Эспозитолар ушбу натижани такрорлади. Туркияга қарши кечган ва йирик ҳисобдаги ғалаба қайд этилган баҳсда эса улардан фақат Франческо Эспозито гол уришга муваффақ бўлди.