Туркия миллий жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок ва Миллатлар Лигасидаги омадсиз стартдан сўнг ҳам ўз лавозимини тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Италиялик мутахассиснинг келажаги Туркия миллий жамоасининг навбатдаги икки учрашувида ҳал бўлади. Жамоа ушбу баҳсларда Белгия ва Италияга қарши майдонга тушади.
Монтелла шогирдлари Миллатлар Лигасининг дастлабки икки турида очко тўплай олмади. Туркияликлар аввал Францияга минимал ҳисобда мағлуб бўлди (0:1), кейин эса Италияга қарши учрашувда йирик ҳисобда имкониятни бой берди (1:4).
Қайд этиш лозим, Туркия миллий жамоаси навбатдаги баҳсини 2 октябр куни сафарда Белгия миллий жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. Шундан сўнг Монтелла жамоаси Италия билан куч синашади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади