Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тури доирасидаги Белгия устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Голни қандай нишонладим? Олисе рақибини алдаб ўта бошлаганини кўрдим ва ичимда: «У ҳозир гол уради», деб ўйладим. Мен унга тўлиқ ишонардим.
Бугун биз барча жиҳатларда, жумладан, прессингда ҳам жуда яхши ҳаракат қилдик. Кучли Белгияга қарши ўйнадик. Биз сабрли ва жасур бўлдик, рақиб майдонига ўтишдан қўрқмадик. Бу менга ёқади. Энг муҳими, барча бор кучини бермоқда.
Биз ғалабага муносиб эдик ва якунда гол уришга муваффақ бўлдик. Кўрсатган ўйинимизни ҳисобга олсак, бу голга лойиқ эдик. Учрашув боришини ҳақиқатан ҳам жуда яхши назорат қилдик», — деди Зидан.
Маълумот ўрнида, Франциянинг Белгияга қарши баҳсдаги ягона голига Майкл Олисе муаллифлик қилди. У тезкор қарши ҳужум вақтида рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириб, дарвозани ишғол қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади