Франция миллий жамоаси собиқ форварди Оливе Жиру, ҳозирда Лига 1 вакили «Лилл» шарафини ҳимоя қилмоқда, 2026/2027-йилги мавсум якунида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.
Маълумот учун, чоршанба, 30 сентябр куни футболчи 40 ёшни қарши олади.
«Футболчи сифатида мен охирги мавсумимни ўтказяпман чоғи. Шундай экан ҳар бир лаҳзадан завқ олишга ҳаракат қиляпман», — дея Жиру сўзларидан иқтибос келтиради Франциянинг L'Équipe нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Лилл» сафида Жиру ўтган йилнинг ёзидан буён тўп тепмоқда. Бунгача Оливе АҚШнинг «Лос-Анжелес», Италиянинг «Милан», Англиянинг «Челси» ва «Арсенал» клублари шарафини ҳимоя қилган. Таъкидлаб ўтамиз, Жиру Россияда ўтган жаҳон чемпионати-2018 мусобақасида Франция миллий жамоаси таркибида олтин медалларга эга чиққан.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади