Live
1
Ўзбек

Кубарси Испания миллий жамоасининг Чехияга қарши баҳсини ўтказиб юборади

Футбол
3 октябр, 05:15
«Барселона» ҳимоячиси навбатдаги баҳсда асосий таркибдан жой олмайди.
Кубарси Испания миллий жамоасининг Чехияга қарши баҳсини ўтказиб юборади
Foto: Getty Images
03.10.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Испания Испания - : - Чехия Чехия

«Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси Чехияга қарши навбатдаги баҳсда иштирок этмайди. Бу ҳақда журналист Ферран Мартинес маълум қилди.

Манбага кўра, Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте футболчига дам беришга қарор қилган. Кубарси жамоанинг аввалги икки баҳсида тўлиқ 90 дақиқа асосий таркибда майдонга тушган.

Шу сабабли 18 ёшли ҳимоячи Чехияга қарши баҳсда дастлабки 11 футболчи қаторидан жой олмайди. Кубарсининг ўрнига ким майдонга тушиши эса ҳозирча маълум қилинмаган.

Испания ва Чехия миллий жамоалари ўртасидаги УEФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур баҳси 3 октабр, шанба куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Маълумот учун, Кубарси «Барселона»нинг асосий таркибидаги муҳим ҳимоячилардан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Чехия Чехия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар