Live
1
Ўзбек

Испания миллий жамоасида Торрес ўрнига Эспи чақирилди

Футбол
2 октябр, 18:35
    10
Тўпиғида ноқулайлик сезган «ПСЖ» ҳужумчисининг ўрнини U-21 жамоасида покер қайд этган «Реал» форварди эгаллади.
Испания миллий жамоасида Торрес ўрнига Эспи чақирилди
Foto: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Ферран Торрес Испания миллий жамоаси ихтиёрини тарк этди.

26 ёшли футболчи чап тўпиқ соҳасида ноқулайлик ҳис қилган. Дастлаб бу Ферранга машғулотларда иштирок этиш ва ўйнашга халақит бермаган, аммо симптомлар сақланиб қолгани сабабли уни ўз клубига қайтаришга қарор қилинди. Энди футболчи тикланиш жараёнига эътибор қаратади.

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Чехия ва Хорватияга қарши бўлиб ўтадиган ўйинларда иштирок этиш учун асосий жамоага Испания U-21 ҳамда «Реал» ҳужумчиси Карлос Эспини чақиришга қарор қилди. Беллашувлар Овиедо ва Сплит шаҳарларида ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Торрес Миллатлар лигасида Англияга (3:2) қарши ўйинда 55 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, Хорватия (4:1) билан баҳсни эса ўтказиб юборди.

21 ёшли Эспи эса Испания U-21 жамоаси сафида Сан-Марино (13:0) устидан қозонилган ғалабада покер қайд этиб, яна 2 та голли узатма ҳам амалга оширганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар