Бугун
66
Ўзбек

Кукуреля «Олтин тўп» ҳақида: «Ўзимга овоз берган бўлардим»

Футбол
2 октябр, 21:00
    13
«Реал»нинг испаниялик ҳимоячиси совринга даъвогар 30 номзод рўйхатидан ўрин олган.
Кукуреля «Олтин тўп» ҳақида: «Ўзимга овоз берган бўлардим»
Foto: Getty Images

Испания миллий жамоаси ва «Реал» клуби ҳимоячиси Марк Кукуреля «Олтин тўп» учун овоз бериш ҳақида фикр билдирди.

28 ёшли футболчи дунёнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган соврин учун 30 нафар номзод рўйхатидан жой олган.

«Агар менда ҳуқуқ бўлганида бўлганида, ўзим учун овоз берган бўлардим (кулади). Барча номзодлар — жамоадошларим. Ким кучли бўлса, ўша ғолиб бўлсин. Буни овоз берувчиларнинг ихтиёрига қолдираман. Балки менга ҳам нимадир тегиб қолар, ахир биз бирга ўйнаймиз».

Нега мени ҳамма ёқтиради? Билмайман. Балки гап ташқи кўринишимдадир — у бироз кўпроқ эътиборни тортади. Мен профессионал фаолиятимда ҳам, шахсий ҳаётимда ҳам ҳаммасидан мамнунман»
, — дея Кукурелянинг сўзларини келтиради Marca.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар