Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингер Майкл Олисе билан шартномани узайтириш бўйича мураккаб музокараларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар берди.
Немис клуби франциялик 24 ёшли футболчисининг маошини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.Бироқ Олисе янги шартномага товон пули — яъни футболчини маълум қиймат эвазига сотиб олиш имконини берувчи банд киритилишини ҳам талаб қилмоқда.
Олисе атрофидаги вазиятни «Реал» ва «Ливерпул» кузатиб бормоқда. Агар футболчининг трансфер бозорида мавжуд бўлиши учун имконият пайдо бўлса, Испания ва Англия жамоалари уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Майкл «Бавария» сафида ҳозирга қадар 114 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 50 та гол урган ва 58 та голли узатмани амалга оширган.
Аввалроқ Олисе Бундеслигада сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб эълон қилинганди.