Live
8
Ўзбек

«Арсенал» қишда Куанса учун яна таклиф билан чиқиши мумкин

Футбол
2 октябр, 15:05
Куанса 2025 йил ёзидан буён Леверкузен клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
«Арсенал» қишда Куанса учун яна таклиф билан чиқиши мумкин
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси ва «Байер» ҳимоячиси Жаррелл Куанса ёзги трансферлар ойнасида «Арсенал» клубига ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Маълум бўлишича, август ойида «тўпчилар» англиялик 23 ёшли ҳимоячи учун 65 миллион евро таклиф қилган, аммо немис клуби ушбу таклифни рад этган.

Қайд этилишича, «Арсенал» январ ойида Куанса трансфери бўйича янги таклиф билан чиқади. Таклиф миқдори ҳам оширилиши мумкин.

Бироқ «Арсенал»нинг футболчи учун асосий рақобатчиси эса «Челси» бўлиши мумкин. «Кўклар» ҳам Жарреллни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумот учун, Куанса 2025 йил ёзидан буён Леверкузен клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг «доришунослар» билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Жаррелл бу мавсумда Бундеслигада 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар