«Боруссия Д» клуби раҳбарияти бош мураббий Нико Ковач билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Бу ҳақда BILD хабар берди.
Манбага кўра, томонлар музокаралар ўтказиб, янги меҳнат шартномасини имзолашга келишиб олди. Мураббийнинг маоши ҳам оширилади.
Қайд этилишича, 54 ёшли мутахассис Германиянинг топ-клуби билан ҳамкорликни 2029 йил ёзига қадар узайтиради. Никонинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, «асаларилар» Бундеслиганинг дастлабки тўрт туридан сўнг 12 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Дортмундликлар энг яқин таъқибчиси — «Бавария» клубидан икки очко олдинда бормоқда.
«Боруссия Д»нинг Бундеслигадаги навбатдаги учрашуви ўз майдонида «Вердер»га қарши бўлиб ўтади. Учрашув 9 октябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.