Англия Премер-лигасининг икки клуби — «Ливерпул» ва «Арсенал» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Райан Шеркини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, агар «шаҳарликлар» молиявий қоидабузарликлар бўйича жиддий жазога дуч келса, етакчи ўйинчиларини сотиб юборишига тўғри келади.
Бундан эса «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал» вазиятдан фойдаланишга тайёр.
Шу билан бирга, таъкидланишича, франциялик футболчисига қизиқиш билдираётган клублар фақат ушбу икки жамоа билан чекланмайди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» 23 ёшли Шеркини 2025 йил ёзида «Лион»дан 36,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Шерки бу мавсумда барча турнирларда 8 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.