Live
6
Ўзбек

Сербия клуби Отабек Шукуров трансферини расман эълон қилди

Футбол
2 октябр, 11:07
    21
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси фаолиятини «Радник Сурдулица» жамоаси сафида давом эттирадиган бўлди.
Сербия клуби Отабек Шукуров трансферини расман эълон қилди
Фото: Gettyimages

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини «Радник Сурдулица» жамоаси сафида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

Фото: Радник Сурдулица матубот хизмати

30 ёшли футболчи ёзда АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтган жаҳон чемпионатидан аввал Бирлашган Араб Амирликларининг «Банияс» жамоаси шарафини ҳимоя қилган эди.

Маълумот ўрнида, «Радник Сурдулица» айни пайтда Сербия Суперлигасида 14 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Етакчи «Црвена Звезда» ҳисобида 28 очко мавжуд.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

21 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар