Бугун, 2 октябр, жума куни «Бунёдкор» стадиони анжуманлар залида Лига олий раҳбар органи — Умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда бир қатор мавзулар муҳокама қилинди. Жумладан, умумий йиғилиш вакилларига клублар футболи мавсумини куз-баҳор тизимига ўтказиш бўйича Лига ишчи режаси таклиф қилинди.

Бу борада якуний қарор бевосита клублар, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, футбол жамоатчилиги вакиллари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилган тартибда қабул қилиниши таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари навбатдаги мавсум ўзгаришлар кутилмаётгани ва 2027 йилги Суперлига 26 февраль куни старт олиши кутилаётгани қўшимча қилинди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади