Live
3
Ўзбек

«МЮ» Раум трансферидан воз кечмаган

Футбол
2 октябр, 06:41
Унинг «буқалар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
«МЮ» Раум трансферидан воз кечмаган
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Лейпциг»нинг чап қанот ҳимоячиси Давид Раумга қизиқишини қайта тикламоқчи. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, германиялик 28 ёшли футболчининг ўзи ҳам «қизил иблислар» сафига ўтиш истагида.

Қайд этилишича, Раум трансфери учун курашда «Манчестер Юнайтед»нинг асосий рақобатчиси «Ювентус» ҳисобланади. «Лейпциг» ҳимоячи бўйича музокараларни камида 35 миллион евро таклиф тушган тақдирдагина бошлаши мумкин.

Раум бу мавсумда барча турнирлар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушди. Унинг «буқалар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Давиднинг бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этмоқда.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» клуби «Байер»нинг чап қанот ҳимоячиси Мигел Гутиерресга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар