Навбатдаги қувончли хабар дзюдочиларимиздан бўлди. Бир неча дақиқа аввал дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев икки карра Осиё ўйинлари чемпионлигига эришди.
+100 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган вакилимиз чемпионлик курашида мезбон спортчини мағлуб этди ва олтин медалга эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков ҳам икки карра Осиё ўйинлари чемпиони деган номга сазовор бўлган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади