«Манчестер Юнайтед» «Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Балдени қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятига эга. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
Манбага кўра, инглиз клубининг 22 ёшли футболчини трансфер қилиш имконияти ёзги трансфер ойнасига нисбатан сезиларли даражада ошган. Бунга Балденинг ушбу мавсумда «Барселона» сафида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб бўлмоқда.
Испаниялик ҳимоячи Ла Лига доирасида ушбу мавсум фақат битта баҳсда майдонга тушган ва самарали ҳаракат қайд этмаган. Шу сабабли унинг қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши эҳтимоли пайдо бўлган.
Бальде аввалроқ «Барселона»ни тарк этиш вариантини кўриб чиқмаганди. Бироқ ҳозирги вазият «Манчестер Юнайтед»га футболчини қўлга киритиш учун имконият яратиши мумкин.
Маълумот учун, ҳимоячи «Барселона» билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартномага эга. Тransfermarkt маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 50 млн еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Балде «Барселона»нинг чап қанот ҳимоясида ўйнамоқда. «Манчестер Юнайтед» эса қишки трансфер ойнасида ушбу позицияни кучайтириш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.