Бугун «FIFA ASEAN Cup 2026» мусобақаси гуруҳ босқичи доирасида Индонезия ва Бангладеш миллий жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади. Ушбу беллашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ўз вазифаларини бажаради.
Баҳсда Санжар Шоюсупов ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради. VAR тизимида эса яна икки нафар ўзбекистонлик мутахассис ишлайди.
Аҳрол Рисқуллаев VAR ҳаками, Иброҳим Исмоилов эса АVAR ҳаками сифатида беллашув давомида ҳакамлар бригадасига ёрдам беради.
Шу тариқа Ўзбекистон футбол ҳакамлиги вакиллари халқаро майдондаги навбатдаги мусобақада ўз тажрибаларини намойиш этиш имкониятига эга бўлади.