Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Рафаел Леау Криштиану Роналду миллий жамоа ихтиёрини тарк этганидан кейин 7-рақамни қандай қабул қилгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларини FullTime Report келтирди.
Леаунинг айтишича, у жамоа вакилларига 7-рақамли футболкани кийишни истамаслигини билдирган. Бироқ мутасаддилар футболчининг фикрини инобатга олмаган ва унга ушбу рақамни берган.
«Мен уларга: «Йўқ, мен бу футболкани хоҳламайман», дедим. Аммо улар туриб олишди. Менинг позициям оддий эди: Криштиану маълум сабабларга кўра эндигина миллий жамоадан кетди. Биз уни ҳурмат қилишимиз ва навбатдаги халқаро танаффусгача 7-рақамни сақлаб қолишимиз керак эди. Аммо улар туриб олишди ва менинг рақамимни 7 га ўзгартиришди.
Мен ҳеч қачон бу футболкани кийишни хоҳламаганман, чунки бу катта масъулият. Бундан ташқари, уни кийиш учун ҳали жуда эрта, чунки Роналду эндигина жамоани тарк этди», — деди Леау.
Шу тариқа Рафаел Леау Португалия миллий жамоасида Криштиану Роналду билан боғлиқ бўлган 7-рақамни вақтинча қабул қилди. Португалия вакиллари навбатдаги халқаро танаффусгача ушбу рақамдан фойдаланишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси 1 октабр куни УEФА Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши сафар баҳсида майдонга тушади.