«Бавария» «Манчестер Сити»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Фил Фоденга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар 26 ёшли футболчини трансфер мақсади сифатида кўриб чиқмоқда. «Бавария» айниқса «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар сабаб жиддий жазога дуч келган тақдирда, Фоденнинг келажагини диққат билан кузатмоқда.
Агар инглиз клубига нисбатан кескин чоралар кўрилса, «Бавария» Фоденни ўз сафига қўшиб олиш имкониятидан фойдаланишга тайёр. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида трансфер бўйича расмий музокаралар бошланганига оид маълумот йўқ.
Фоден «Манчестер Сити» тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу мавсумда барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали Фоденнинг трансфер қийматини 70 млн еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар бўйича иш доирасида мумкин бўлган жазо билан юзма-юз турибди. Клубга нисбатан якуний чоралар ҳозирча эълон қилинмаган.
Маълумот учун, Фоден 2024/25 йилги мавсум якунида манчестерликлар сафида барча турнирларда 38 та баҳсда 17 та гол ва 8 та ассист қайд этган.