Бугун
20
Ўзбек

Рафиня муддатидан аввал «Барса» ихтиёрига қайтади

Футбол
30 сентябр, 14:21
    16
Бразилиялик ҳужумчи Австралияга қарши баҳсда сон қисмидаги оғриқ сабаб алмаштирилганди.
Рафиня муддатидан аввал «Барса» ихтиёрига қайтади
Foto: Getty Images

Рафиня Диас «Барселона» ихтиёрига муддатидан олдин қайтиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Австралияга (4:2) қарши ўртоқлик баҳсида сон қисмидаги муаммо туфайли танаффусда алмаштирилганди.

Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) футболчининг Ҳиндистонга қарши ўйинда иштирок этмаслиги ва клуби ихтиёрига қайтишини тасдиқлади.

«Чоршанба куни Рафиня тиббий кўрикдан ўтказилди ва унда ўнг сонининг орқа қисмида кичик мушак шиши аниқланди.

Эҳтиёт чораси сифатида ҳамда футболчининг тезроқ тикланиши учун у Бразилия миллий жамоаси таркибидан чиқарилади. Унинг ўрнига бошқа футболчи чақирилмайди»,
— дейилади CBF баёнотида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар