«Нюкасл»нинг собиқ бош мураббийи Эдди Ҳаунинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.
Telegraph Sport хабар беришича, «қарғалар»ни тарк этганидан сўнг Ҳау мураббийлик фаолиятига қайтишга шошилмаяпти. Айни пайтда унга бозорда талаб юқори бўлишига қарамай, мутахассис ҳар қандай таклифга рози бўлиш ниятида эмас.
Тахминларга кўра, унинг номи АПЛ мавсуми давомида турли клублар билан боғланиши мумкин. Бироқ у ўзини қизиқтирмайдиган таклиф учун шошилмаслиги айтилмоқда.
Маълум қилинишича, Эдди узоқ муддат дам олишни режалаштирмоқда. Жумладан, мутахассис Майкл Кэррик ўрнига «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланиши ёки Англия миллий жамоасини бошқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал Ҳау Англия терма жамоасини бошқариш бўйича таклифни рад этган эди.