Швеция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Криштиану Роналдунинг Португалия миллий жамоаси қароргоҳини тарк этиши билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
«Ўзинг яратган меросни нафсинг туфайли бузиб қўйиш керак эмас. Португалия миллий жамоаси қароргоҳидан жамоадошларинг билан гаплашмасдан кетиш? Бу ҳурматсизлик. Энди ёш эмаслигингни тушунишинг керак.
Златанга қара. Мен ҳам бир вақтлар ёш эдим. Энг юқори даражада ўйнадим, кейин эса фаолиятимни якунладим. Ҳатто шерлар ҳам ов қачон тугаганини билади», — деди Ибраҳимович.
Аввалроқ Роналду Португалия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, 41 ёшли ҳужумчининг норозилиги Миллатлар Лигасида Норвегияга қарши ўйинда унга майдонга тушиш имконияти берилмагани билан боғлиқ.
Роналду ушбу учрашувни тўлиқ захира ўриндиғида ўтказганди. Кейинчалик унинг миллий жамоадаги келажаги билан боғлиқ вазият муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади