Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Аралаш жамоавий дастурда иштирок этган ҳамюртларимиз мусобақада учинчи ўрин учун Жанубий Корея миллий жамоасига қарши баҳс олиб борди. Медал тақдирини ҳал қилган беллашувларда ўзбекистонлик дзюдочилар рақибларига нисбатан устунлик намойиш этишди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс якунида Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг аралаш жамоавий дастурида бронза медалига сазовор бўлишди. Ушбу натижа билан дзюдо бўйича миллий жамоамиз Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги умумий медаллари сонини яна биттага оширди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади