«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Ла Лигада «Реал» ва «Барселона» билан бошқа клублар ўртасидаги молиявий тафовут тобора ошиб бораётганини таъкидлади. Бу ҳақда Diario de Sevilla хабар берди.
«Тафовут ошиб бормоқда, чунки молиявий фейр-плейнинг ўзи бунга имкон бермоқда. «Реал» ва «Барселона» миллиардлаб даромад топа олади. «Атлетико»да эса 500–600 миллион бўлса, қолган клубларда 150, 100 миллион ёки ундан ҳам кам. Фарқ жуда катта», — деди Эмери.
Мураббийнинг фикрича, клубларнинг молиявий имкониятлари ўртасидаги катта тафовут Испания чемпионатидаги рақобатга ҳам таъсир кўрсатмоқда. «Реал» ва «Барселона» юқори даражадаги футболчиларни жалб қилиш ва таркибни кучайтириш учун бошқа клубларга нисбатан каттароқ имкониятга эга.
Ушбу мавсум Ла Лига турнир жадвалининг 7-туридан сўнг «Барселона» 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса 15 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Маълумот учун, сўнгги 20 йил ичида Испания чемпионлиги бор-йўғи икки марта «Реал» ва «Барселона»дан бошқа клубга насиб этган. Ҳар икки ҳолатда ҳам чемпионликни «Атлетико» қўлга киритган.