Бугун
66
Ўзбек

Возиня: «Энг яхши дарвозабонлар қаторида эканим адолатдан эмас»

Футбол
3 октябр, 07:45
Кабо-Верде дарвозабони энг яхши посбон бўлишга даъвогарлик қилишини кутмаганини тан олди.
Возиня: «Энг яхши дарвозабонлар қаторида эканим адолатдан эмас»
Фото: Getty Images

Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони Возиня йилнинг энг яхши посбонига топшириладиган Лев Яшин номидаги соврин учун 10 нафар номзод рўйхатидан жой олди. 40 ёшли футболчи ўзининг номзодлар қаторига киритилишини кутмаганини тан олди.

«Кўпчилик бу адолатдан эмаслигини айтади ва қайсидир маънода мен ҳам шундай фикрдаман. Бу хабарни эшитганимда, ҳазил деб ўйладим.

Чунки дунёнинг энг кучли жамоалари ва чемпионатларида ўйнайдиган буюк дарвозабонларни жуда ҳурмат қиламан.

Мен буни бутун Кабо-Верде учун берилган мукофот сифатида қабул қиламан. Фаолиятим ва ҳаётимнинг ҳозирги босқичида бу мен учун тақдирнинг совғаси.

Шунинг учун мени рўйхатга киритганларга раҳмат», — деди Возиня. Қайд этиш лозим, россиялик афсонавий посбон Лев Яшин номидаги соврин «Олтин тўп» маросими доирасида йилнинг энг яхши дарвозабонига топширилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кабо-Верде Кабо-Верде
Бугунги янгиликлар