Бугун
25
Ўзбек

Де ла Фуэнте Хорватия билан баҳс ҳақида: «Қаршимизда катта мотивацияга эга рақиб турибди»

Футбол
5 октябр, 22:20
Испанлар устози Англияга 0:7 ҳисобида ютқазган жамоа билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Де ла Фуэнте Хорватия билан баҳс ҳақида: «Қаршимизда катта мотивацияга эга рақиб турибди»
Фото: Getty Images
06.10.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Хорватия Хорватия - : - Испания Испания

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте UEFA Миллатлар лигасининг 4-туридан ўрин олган Хорватия миллий жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан кутилмалари билан ўртоқлашди. Беллашув 6 октябр куни Хорватиянинг Сплит шаҳридаги «Полюд» стадионида бўлиб ўтади.

— Хорватия миллий жамоасидан нималар кутяпсиз?

— Ҳар доимгидек жиддий қаршиликни. Бу — фантастик футболчиларга эга фантастик жамоа. Бир неча кун олдин содир бўлган воқеага келсак (гап Хорватиянинг Англияга қарши ўйинда 0:7 ҳисобида мағлуб бўлгани ҳақида), футболда шундай тасодифий ҳолатлар бўлиб туради. Масалан, 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилиянинг 1:7 ҳисобида мағлуб бўлгани ёки Германия миллий жамоасининг Испаниядан 0:6 ҳисобида енгилгани каби.

Биз шу вақтгача намойиш этиб келган даражамизни сақлаб қолишни хоҳлаймиз. Қаршимизда жуда мотивацияланган жамоа бўлади, аммо биз ҳам юқори кайфият ва мотивация билан майдонга тушамиз. Бундай муҳитда ўйнаш бизга ёқади. Шубҳасиз, бу жуда ажойиб бўлади.

Мухлисларнинг энергиясини ҳис қилиш менга ёқади — улар биз учун ишқибозлик қилишадими ёки йўқми, бунинг фарқи йўқ. Бу ҳар доим футболчиларни руҳлантиради, — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради AS нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар