Бугун
10
Ўзбек

«Мақсад — ғалаба қозонишда давом этиш» — Де ла Фуенте Испаниянинг чоракфиналга чиқиши ҳақида

Футбол
7 октябр, 00:00
    4
Испания бош мураббийи жамоасининг Хорватияга қарши ғалабаси ва мағлубиятсиз серияси ҳақида гапирди.
«Мақсад — ғалаба қозонишда давом этиш» — Де ла Фуенте Испаниянинг чоракфиналга чиқиши ҳақида
Foto: Getty Images
06.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Хорватия Хорватия 1 : 2 Испания Испания

Испания миллий жамоаси Миллатлар лигаси-2026/27 мавсуми Лига А 3-гуруҳининг 4-турида Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа испанияларга чоракфинал йўлланмасини муддатидан аввал таъминлаш имконини берди.

Баҳсда Хорватия Перишичнинг 17-дақиқадаги голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди. Испания эса иккинчи бўлимда Микел Меринонинг голлари эвазига камбек амалга оширди. Яримҳимоячи 61 ва 88-дақиқаларда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Мақсад — ғалаба қозонишда давом этиш. Биз мағлубиятсиз 42 та баҳс ўтказдик ва бу серияни янада узайтирмоқчимиз. Бу жамоадан жуда фахрланаман, менда шундай футболчилар борлигидан бахтиёрман», — деди Испания бош мураббийи Луис де ла Фуенте.

4-турдан сўнг Испания 12 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Англия 9 очко билан иккинчи, Хорватия 3 очко билан учинчи, Чехия эса очкосиз сўнгги ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Испания навбатдаги баҳсини Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар