Бугун
10
Ўзбек

Ямалнинг миллий жамоадаги сермҳасул сериясига якун ясалди

Футбол
7 октябр, 03:00
Испания миллий жамоаси сафида майдонга тушган ҳужумчи бу сафар гол ёки ассист қайд эта олмади.
Ямалнинг миллий жамоадаги сермҳасул сериясига якун ясалди
Foto: Getty Images
06.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Хорватия Хорватия 1 : 2 Испания Испания

«Барселона» вингери Ламин Ямал Испания миллий жамоасининг Хорватияга қарши баҳсида самарали ҳаракат қайд эта олмади. Испанлар сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда 19 ёшли футболчи асосий таркибда майдонга тушди.

Ямал 78-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилди ва шундан сўнг унинг ўрнига бошқа футболчи туширилди. Шу тариқа испаниялик футболчи 27 августдан буён илк бор гол ёки голли узатмасиз баҳсни якунлади. Ўшанда Ямал «Атлетик»ка қарши баҳсда самарали ҳаракат қайд эта олмаганди.

Шундан кейинги тўққизта баҳс давомида эса вингер доим гол уриш ёки шерикларига голли узатма бериш орқали жамоасига фойда келтирди. Ушбу даврда Ямал клуб ва миллий жамоа сафида жами 12 та гол уриб, яна 7 та голли узатмани амалга оширди.

Хорватияга қарши баҳсда Испания миллий жамоасига ғалабани Микел Меринонинг дубли таъминлади. Мезбонлар ҳисобни очган бўлса-да, испанлар иккинчи бўлимда иккита гол уриб, баҳс тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг Испания миллий жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар