Испания миллий жамоаси Миллатлар лигасида Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба испанларнинг кетма-кет 10-баҳсидаги муваффақияти бўлди.
Ғалабали серия жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги баҳсидан сўнг бошланган. Испания мундиалдаги дастлабки баҳсида Кабо-Верде билан дуранг ўйнаганидан кейин кетма-кет 10 та баҳсда рақибларини мағлуб этди.
Луис де ла Фуэнте бошқарувидаги жамоа учун ушбу серия 2010 йилдан буён энг яхшиси ҳисобланади. Ўша йили Испания кетма-кет 12 та баҳсда ғалаба қозонган.
2010 йилдаги серия жаҳон чемпионатининг дастлабки баҳсида Швейцарияга 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрагач тўхтаган. Испания эса якунда турнир ғолибига айланган.