Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Марк ван Боммел Миллатлар лигаси 4-туридан ўрин олган Францияга қарши сафардаги учрашувдан кутаётган натижалари ҳақида фикр билдирди.
«Юри Тилеманс ва Кевин Де Брюйне жуда муҳим футболчилар, улар дисквалификация қилингани афсусли ҳолат. Ҳар бир футболчи жамоага ёрдам бера олиши керак. Бошқа йигитлар масъулиятни ўз зиммасига олиши лозим. Динамик футбол — ўйинимизнинг бир қисми. Икки таянч яримҳимоячи билан ўйнай оламан. Шунинг учун Ромео Лавия ва Николя Раскин бир вақтнинг ўзида майдонда бўлиши мумкин. Францияда сифатли футболчилар сони жуда кўп. Бир сўз билан айтганда улар жуда яхлит жамоа ҳисобланади. Биринчи ўйинда эса биз камида бир очко олишимиз керак эди. Демак, бўлажак учрашувда ҳам бунинг уддасидан чиқишимиз мумкин», — дея ван Боммелнинг сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Франция — Белгия учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади