Бугун
25
Ўзбек

Нуну Мендеш: «Агар Роналду қайтса, уни қучоқ очиб кутиб оламиз. Португалияда аҳил жамоа бор»

Футбол
5 октябр, 03:30
Португалиялик ҳимоячи Криштианунинг Португалия миллий жамоасига қайтиши ҳақида гапирди.
Нуну Мендеш: «Агар Роналду қайтса, уни қучоқ очиб кутиб оламиз. Португалияда аҳил жамоа бор»
Фото: Getty Images
04.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Португалия Португалия 2 : 1 Норвегия Норвегия

Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Нуну Мендеш Криштиану Роналдунинг яна таркибга қайтишини қўллаб-қувватлади.

«Биз ҳар қандай футболчидан хурсанд бўламиз. Албатта, Миллатлар Лигасидаги натижаларимиздан мамнунмиз ва мен ҳам бундан хурсандман. Агар Криштиану қайтса, уни қучоқ очиб кутиб оламиз.

Албатта, биз аҳил жамоамиз. Роналду ёки ҳозир биз билан бирга бўлмаган бошқа ҳар қандай футболчи жамоага қўшилиши мумкин ва бундан жуда хурсанд бўламиз», — деди Мендеш.

Аввалроқ жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш 41 ёшли форварддан узр сўрашга ҳожат йўқлигини айтганди. Маълумот ўрнида, португалияликлар Миллатлар Лигасининг 4-турида Норвегияни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Айни вақтда жамоа тўртта турдан сўнг 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда 12 очко билан чоракфинал босқичига чиқиш масаласини ҳам ижобий ҳал қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Норвегия Норвегия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар