Бугун
25
Ўзбек

Португалия Миллатлар Лигасида муддатидан олдин чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди

Футбол
4 октябр, 23:25
    16
Жорже Жезуш шогирдлари 4 та ўйиндан сўнг юз фоизлик натижа қайд этди.
Португалия Миллатлар Лигасида муддатидан олдин чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди
Фото: Getty Images
04.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Португалия Португалия 2 : 1 Норвегия Норвегия

Португалия миллий жамоаси Норвегияга қарши баҳс (2:1)дан сўнг Миллатлар Лигасининг А дивизионида муддатидан аввал чоракфинал босқичига йўл олди.

Жорже Жезуш бошчилигидаги жамоа плей-офф босқичига чиқиш учун зарур бўлган очколарни бошқа иштирокчилардан аввал жамғаришга муваффақ бўлди. Португалия гуруҳ босқичида ҳозирга қадар ўтказган тўртта учрашувининг барчасида ғалаба қозонди.

Португалияликлар Норвегия миллий жамоасини икки марта мағлуб этди. Шунингдек, Жорже Жезуш шогирдлари Дания ва Уэлсга қарши баҳсларда ҳам уч очкодан қўлга киритди.

Шу тариқа, жамоа тўртта ўйиндан сўнг юз фоизлик натижа қайд этиб, Миллатлар Лигасининг чоракфиналида иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлади.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг чоракфинал учрашувлари март ойининг охирида бўлиб ўтади. Португалиянинг ушбу босқичдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Норвегия Норвегия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар