Live
4
Ўзбек

Дембеле: «Тўққизлик»да ёки ўнг қанотда ўйнаш мен учун муаммо эмас»

Футбол
4 октябр, 09:40
Усмон Франция миллий жамоасидаги роли ҳақида гапирди.
Дембеле: «Тўққизлик»да ёки ўнг қанотда ўйнаш мен учун муаммо эмас»
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Зинедин Зидан бош мураббийлигидаги Франция миллий жамоасидаги машғулотлар ва ўзининг таркибдаги роли ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозониш, жамоа билан бирга ўйнаш ва ҳужумларни якунлаш устида ишлаш менга завқ беради. Менда катта масъулият бор.

Учрашув давомида менга тезкор ҳаракатланиш, ҳужумдаги футболчилар билан позицияларимни алмаштириш ёқади.

Албатта, «тўққизлик» позициясида ўйнашдан хурсандман. У ерда ёки ўнг қанотда ўйнаш мен учун муаммо эмас», — деди Дембеле.

Маълумот ўрнида, «уч ранглилар» навбатдаги учрашувини Миллатлар Лигаси доирасида Белгия миллий жамоасига қарши ўтказади. Ушбу қарама-қаршилик эртага, 5 октябр куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланиши режалаштирилган.

Аввалроқ Дембеле «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар ким эканини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар