Live
3
Ўзбек

Оливейра ва Лопес UFC 335 турнирининг асосий жангида BMF камари учун октагонга чиқади

MMA
4 октябр, 08:55
Турнирнинг иккинчи асосий жангида Сергей Павлович ва Алекс Перейра тўқнаш келади.
Оливейра ва Лопес UFC 335 турнирининг асосий жангида BMF камари учун октагонга чиқади
Фото: UFC

UFC 335 турнирининг асосий жанги расман эълон қилинди. Оқшомнинг марказий тўқнашувида Чарлз Оливейра ва Диего Лопес октагонга кўтарилади.

Жанг енгил вазн тоифасида ўтказилади ва унда BMF камари ўртага қўйилади. Шу тариқа, Оливейра ва Лопес беш раундлик асосий жангда ушбу махсус камар учун кураш олиб боради.

Шунингдек, UFC 335 кардидан ўрта вазн тоифасидаги Жо Пайфер ва Бо Никал ўртасидаги жанг ҳам ўрин олди.

Турнирнинг иккинчи асосий жангида эса оғир вазн тоифаси вакиллари Сергей Павлович ва Алекс Перейра тўқнашади. Уларнинг жанги ҳам беш раундга мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, UFC 335 турнири 13 декабр куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Оқшомнинг асосий эътибори Оливейра ва Лопес ўртасидаги BMF камари учун жангга қаратилади.

Аввалроқ Сирил Ган ва Жош Ҳокит UFC 334 турнирида чемпионлик камари учун жанг қилиши ҳақида хабар берилганди.

Бугунги янгиликлар