Япония мезбонлигида 19 сентябрдан 4 октябргача давом этган қитъа биринчилигида Ўзбекистон муносиб иштирок этди. Мамлакатимиз делегацияси умумжамоа ҳисобида 5-поғонани банд этди. Мусобақа давомида ҳамюртларимиз 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза — умумий 70 та медалларни қўлга киритишди.
Умумжамоа ҳисобида етакчилик кутилганидек, Хитой Халқ Республикасига насиб қилди — 341 та медал. Иккинчи ўринни Япония банд этган бўлса (269 та медал), кучли учликни Жанубий Корея делегацияси якунлаб берди (150 та медал). Ҳиндистон жамоаси мусобақанинг охирги кунида қўлга киритган олтин ва кумуш медаллари ҳисобига умумий жадвалда Ўзбекистонни ортда қолдириб, 4-ўринга сазовор бўлди.

Юртимизга олтин медаллардан бирини келтирган оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаганини эътироф этиш зарур.
Эслатиб ўтамиз, Ханчжоуда 2023 йилда ўтган аввалги Осиё ўйинлари мусобақасида Ўзбекистон делегацияси 71 та медал: 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалларини қўлга киритиб, ўзининг энг яхши натижасини қайд этганди.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади