«Манчестер Сити» собиқ вингери Риёд Маҳрез ўзига янги жамоа топди. 35 ёшли жазоирлик футболчи фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради.
Журналист Фабрицио Романо маълумотига кўра, Маҳрез «Аш Шамал» клуби билан шартнома имзолайди. Футболчи янги жамоаси сафига эркин агент мақомида қўшилади. Томонлар келишувга эришган ва трансферни расмийлаштириш жараёни қолган.
Қайд этиш лозим, Маҳрезнинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» жамоаси бўлганди. Жазоирлик футболчи ўтган мавсум якунида клубни тарк этди ва шундан буён эркин агент мақомида эди.
Маълумот ўрнида, Маҳрез фаолияти давомида «Лестер» ва «Манчестер Сити»даги ўйинлари билан ҳам танилган. У Англия чемпионатида ҳар икки клуб билан ҳам чемпионликни қўлга киритган.
Энди тажрибали вингер фаолиятидаги кейинги босқични Қатарда ўтказади. «Аш Шамал» Маҳрезнинг катта тажрибаси ҳисобига ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади