Бугун
24
Ўзбек

УЕФА «Реал»га «Барселона»га қарши иш юзасидан жавоб берди

Футбол
4 октябр, 04:50
Ташкилот бир неча кун аввал мадридликлардан «Негрейра иши»га оид ҳужжатларни қабул қилиб олганини тасдиқлаган эди.
УЕФА «Реал»га «Барселона»га қарши иш юзасидан жавоб берди
Фото: Gettyimages

УЕФА бир неча кун аввал Мадриднинг «Реал» клубидан «Барселона»нинг ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президентига тўловлар билан боғлиқ «Негрейра иши»га оид ҳужжатларни қабул қилиб олганини тасдиқлаган эди.

OK Diario хабарига кўра, «Реал» УЕФАдан бу масала бўйича имкон қадар тезроқ қарор чиқаришни сўраган. Бироқ, УЕФА бунга жавобан Мадрид клубини хотиржамликни сақлаш ва сабр-тоқатли бўлишга чақирди. Текширув қанча керак бўлса, шунча вақт давом этиши таъкидлаб ўтилди.

Аввалроқ матбуотда «қаймоқранглилар» УЕФАга 50 000 саҳифага яқин маълумот тақдим қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига янги мавсуми стартида 7 та ўйинда 21 очко жамғарган «Барселона» яккапешқадам бўлиб турибди. «Реал» эса 15 очко билан жадвалнинг тўртинчи поғонасини банд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар