Европада Миллатлар лигаси 3-тур учрашувлари давом этмоқда. Англия миллий жамоаси меҳмонда Хорватияга қарши беллашди. Унда инглизлар рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди. Кейн ва Сака дублни расмийлаштирди. Беллингҳэм, Гордон ва Рожерс ҳам биттадан голга муаллифлик қилишди.
Ушбу ғалабадан сўнг Англия 6 очко билан ўз гуруҳида 2-ўринда бормоқда. Хорватлар эса 3 очко тўплаб, 3-поғонани эгаллаган. Ушбу гуруҳда Испания 6 очко билан пешқадамлик қилади. Чехия ҳисобида бирорта ҳам очко йўқ.
Миллатлар лигаси. 3-тур
Хорватия – Англия 0:7
Голлар: Кейн 8, 53, Беллингҳэм 21, Гордон 39, Сака 45, 68, Рожерс 87.
Хорватия – Ливакович, Станишич (Сутало, 76), Вушкович, Гвардиол, Перишич, П.Сучич (Пашалич, 46), Ковачич, Модрич (Якич, 57),Иванович, Батурина (Власич, 46), Муса (Матанович, 46).
Англия – Пикфорд, Ҳолл (Люис-Cкелли, 79), Скотт (Гарнер, 70), Конса, Куанса, Геҳи, Сака, Андерсон (Гиббс-Уайт, 79), Беллингҳэм, Гордон (Эзе, 70), Кейн (Рожерс, 70).
Огоҳлантириш: Ковачич 68.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади