«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Рой Кин Англия миллий жамоаси хавбеки Жуд Беллингҳэм ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Жуд Европа Миллатлар лигаси 3-тур доирасида Хорватияга (7:0) қарши беллашувда битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
«Менимча, Беллингҳэни ҳали олдинда жуда кўп нарса кутмоқда. У тарихдаги энг буюк футболчилардан бирига айланишига шубҳа қилмайман. Сўнгги вақтларда унинг миллий жамоадаги ўйини менга жуда ёқмоқда. Айтайлик, мен уни тўп билан амалга ошираётган ажойиб ҳаракатлари учун аллақачон мақтаганман. Аммо унинг тўпсиз ҳаракатлари бутун жамоанинг савиясини оширмоқда», — деди Кин ITV эфирида.
Маълумот учун, Беллингҳэм Англия миллий жамоаси сафида шу кунга қадар 59 та учрашувда иштирок этиб, 14 та гол урган ва 13 та голли узатмани амалга оширган.