Хорватия миллий жамоаси Европа Миллатлар лигаси 3-турида ўз майдонида Англияга қарши беллашди. Ушбу баҳсда инглизлар 7:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Шу тариқа, Славен Билич жамоаси ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.
Аввал Хорватия миллий жамоасининг энг йирик мағлубияти Испанияга қарши сафар ўйинида қайд этилган эди. 2018 йил сентябр ойидаги ўша учрашувда испанияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол урган эди.
Шахматчиларнинг энг йирик ғалабаси 2016 йилда қайд этилган. Ўшанда улар Сан-Марино дарвозасига жавобсиз 10 та гол урган эди.
Маълумот учун, хорватлар навбатдаги учрашувни 6 октябр куни ўз майдонида Испанияга қарши ўйнайди. Ҳозирда уларнинг ҳисобида 3 очко билан 3-ўринда бормоқда.