Live
1
Ўзбек

Тухел: «Асосий ва захирадан майдонга тушганлар энг юқори даражада ҳаракат қилди»

Футбол
3 октябр, 15:51
Англия меҳмонда Хорватия дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди.
Тухел: «Асосий ва захирадан майдонга тушганлар энг юқори даражада ҳаракат қилди»
Фото: Getty Images
03.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Хорватия Хорватия 0 : 7 Англия Англия

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел Хорватия (7:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи дақиқадан охирги дақиқагача — асосий таркибда майдонга тушганлар ҳам, захирадан ўйинга қўшилганлар ҳам энг юқори даражада ҳаракат қилди. Жамоани табриклайман. Сафардаги ўйин учун бу жуда ва жуда таъсирли натижа бўлди. Ўйин давомида жуда кўп голли вазиятлар яратдик.

Бу жараён тўхтамади. Юқори суръатни сақлаб қолдик ва бўш ҳудудлардан самарали фойдаландик. Жуда самарали ҳаракат қилдик. Тўпни йўқотганимиздан сўнг дарҳол прессинг қилиш истагини йўқотмадик ва ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Асосий вазифаларни тўғри бажардик. Менга айнан шундай кайфият ёқади», - дея Тухелнинг сўзларидан келтиради BBC нашри.

Маълумот учун, 6 октябр куни Англия ўз майдонида Чехияни қабул қилади. Ҳозирда инглиз 6 очко билан ўз гуруҳларида 2-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Англия Англия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар