Live
1
Ўзбек

Конате «Вилярреал»га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Футбол
3 октябр, 15:31
«Реал»нинг марказий ҳимоясида жиддий муаммолар юзага келди.
Конате «Вилярреал»га қарши баҳсни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
10.10.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Вильярреал Вильярреал

Мадриднинг «Реал» клуби «Вилярреал»га қарши баҳс олдидан марказий ҳимояда жиддий муаммоларга дуч келди.

Marca маълумотига кўра, Ибраҳима Конате 10 октябрдаги ўйинга қадар тикланишга улгурмайди.

Шунингдек, Дин Ҳейсен дербида қизил карточка олгани сабабли дисквалификация туфайли «сариқ субмарина»га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Раул Асенсио яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди, Эдер Милитао эса ҳали ҳам тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Шу тариқа, жамоада ихтисослашган ягона марказий ҳимоячи сифатида Антонио Рюдигер қолмоқда. Жозе Моуринио учун асосий вариантлардан бири — Орелиен Чуаменини марказий ҳимояга ўтказиши мумкин. Франциялик футболчи аввал ҳам ушбу позицияда ўйнаган.

Шунингдек, португалиялик мутахассис олдидан яна бир вариант бор. Гап Дензел Думфрис ҳақида бормоқда. У ҳам марказий ҳимояда ўзини синаб кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Вилярреал» беллашуви 11 октябр кунига белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар