Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Ҳиндистон (4:0) устидан ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Бу даврни футболчиларимиз янада ўсиши мумкин, деган ишонч билан якунлаяпмиз. Ҳар бир футболчининг ўзига хос хусусиятлари бор ва якунда биз уларнинг ҳаракатларидан мамнунмиз.
Қандай даражадаги ўйинда ғалаба қозонишимиздан қатъи назар, барча шароитларимизни ва доимий босимни ҳисобга олган ҳолда қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз муҳим. Клубларида кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар учун рақобатбардош учрашувларда майдонга тушиш қийинроқ. Бу Эстевао ва Эндрикка ҳам тегишли.
Энди кейинги чақирув учун таркиб ҳақида анча аниқ тасаввурга эгаман. Айтишим мумкинки, кўп нарсани ўзгартирмаймиз, аммо ушбу миллий жамоа йиғинига тайёр бўлмаган бошқа ёш футболчиларни ҳам кўриб чиқмоқчиман», — дея Анчелоттининг сўзларидан келтиради Goal нашри.
Келаси ойда Бразилия яна Осиё жамоаларига қарши ўртоқлик беллашувларида майдонга тушади. Улар Япония ва Сингапур билан беллашади.