Live
1
Ўзбек

«Челси» Рамоннинг трансфери учун асосий даъвогар

Футбол
3 октябр, 18:10
Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.
«Челси» Рамоннинг трансфери учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

«Комо»нинг марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон ҳали ҳам «Челси»нинг эҳтимолий трансфер мақсадлари қаторида қолмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик 21 ёшли футболчига Европанинг кўплаб жамоаларидан таклифлар бўлмоқда. Асосий даъвогарлардан бири «Челси» ҳисобланади.

Қайд этилишича, «кўклар» Италияда Сеск Фабрегас қўл остида ўзини намоён қилган истеъдодли футболчини жиддий равишда қўлга киритишни мақсад қилган.

Шу билан бирга, футболчининг ўзи «Комо»даги ҳаётидан мамнун ва ҳозирча клубни тарк этишга шошилмаяпти.

Шунингдек, «Реал» ўз тарбияланувчисини қайта сотиб олиши мумкин. Мадрид клуби Рамонни анча паст нархда ортга қайтариш имкониятига эга ҳисобланади.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар