Live
1
Ўзбек

Уолкотт: «Арсенал»нинг айрим футболчилари меҳмондаги баҳсларда заиф кўринмоқда»

Футбол
3 октябр, 18:20
Тео клубнинг АПЛдаги имкониятларига баҳо берди.
Уолкотт: «Арсенал»нинг айрим футболчилари меҳмондаги баҳсларда заиф кўринмоқда»
Фото: Getty Images

«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Тео Уолкотт жамоанинг сафардаги ўйинлардаги муаммолари Англия чемпионилик унвонини ҳимоя қилишга халақит бериши мумкинлигини айтди.

«Улар ҳали ҳам сафардаги ўйинларда бироз заиф кўринишмоқда. Мен Цолисни ёқтираман, аммо сафардаги учрашувларда кўрганларим асосида у мени унчалик ҳайратда қолдирмади. Айрим футболчилар уйда ёки машғулотларда яхши кўринишади. Аммо меҳмондаги баҳсда етарлича кўзга ташланишмади ва заиф кўринади. Агар ўзини оқламаётган футболчини кўрсангиз кейинги сафар уни захирада қолдириш керак.

«Арсенал»да яхши жамоа бор. Яна чемпионликни қўлга киритиш имкониятлари кўп. Аммо бу осон бўлмайди. Чунки улар Чемпионлар лигасида зафар қучишни хоҳламоқда», — деди Уолкотт talkSPORT Drive эфирида.

Маълумот учун, «Арсенал» кейинги баҳсини 11 октябр куни «Лидс»га қарши ўйнайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар