Live
2
Ўзбек

«Арсенал» Дортмунднинг «янги Беллингҳэм»ини трансфер қилишни мақсад қилди

Футбол
3 октябр, 10:15
15 ёшли яримҳимоячи Жастин Эёдамен Европанинг бир қатор топ клублари, жумладан «Арсенал» эътиборига тушган.
«Арсенал» Дортмунднинг «янги Беллингҳэм»ини трансфер қилишни мақсад қилди
Foto: Getty Images

«Арсенал» Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жастин Эёдаменни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий даъвогарлардан бирига айланди. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.

15 ёшли италиялик футболчи ўйин услуби ва салоҳияти жиҳатидан «Боруссия»нинг собиқ футболчиси Жуд Беллингҳэмга қиёсланмоқда. Манбага кўра, айни вақтда Эёдаменни трансфер қилиш учун курашда «Барселона» етакчи ҳисобланади. «Милан» ва «Ювентус» ҳам яримҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, Дортмунд клуби ёш футболчини ўз сафида сақлаб қолишни мақсад қилган. Эёдаменнинг келажаги борасидаги вазият унинг Европанинг етакчи клублари эътиборига тушгани сабабли кузатиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жуд Беллингҳэм 2020-2023 йиллар давомида «Боруссия» Дортмунд сафида тўп тепган. У 2023 йилда «Реал»га кўчиб ўтган.

Маълумот учун, Беллингҳэмнинг укаси Жоб 2025 йил ёзидан буён Дортмунднинг «Боруссия» клубида ўйнамоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Боруссия Д Боруссия Д
Бугунги янгиликлар