Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Хави Эрнандес ушбу халқаро танаффус вақтида жамоалар ўтказаётган баҳслар сонидан норозилигини билдирди. Бу ҳақда Тhe Touchlinе хабар берди.
«Битта халқаро танаффус давомида тўртта баҳс ўтказиш жуда кўп», — деди Хави.
Нидерландия миллий жамоаси ушбу халқаро танаффус доирасида ҳозиргача учта баҳсда майдонга тушди. 24 сентябр куни нидерландияликлар Германия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 27 сентябр куни Сербияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 1 октабрда эса жамоа Греция билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Маълумот учун, Нидерландия миллий жамоаси халқаро танаффусдаги навбатдаги баҳсини 4 октабр куни Сербияга қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади