FIFA кунлари муносабати билан «Сурхон» ва «Пахтакор» жамоалари назорат учрашувида ўзаро беллашди.
«Сурхон» матбуот хизмати хабар беришича, голларга бой кечган баҳсда пойтахтликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Термиз клуби сафида Ричард Фридай ва Мирмақсуд Мирусмонов голларга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, «шерлар» Суперлига 23-турида 9 октябр куни «Бунёдкор»ни қабул қилади. «Сурхон» эса 10 октябр санасида «Қизилқум» меҳмони бўлади. Тошкентликлар 49 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Сурхон» 267 очко тўплаб, 12-поғонани эгаллаган.
Назорат учрашуви
Пахтакор – Cурхон 3:2
Голлар: Ричард Фридай, Мирмақсуд Мирусмонов.